UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  1 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2

Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши борасида ўз фикрларини билдирди.

"Элдор Шомуродов терма жамоа йиғинига чақирилган. Умид қиламанки, у "Женоа" билан шартнома тузади ва Тошкентга учиб келади. Ҳозирча унинг келмаслиги ҳақида гап-сўз бўлгани йўқ.

Аслида Одил Аҳмедовни ҳам бу йиғинга чақирмоқчи эдим. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли Хитойга қайтганидан кейин 14 кун карантинда бўлиши шартлиги боис Аҳмедовни бу сафар чақирмадик.

Рўйхатдаги икки футболчи ҳозирча терма жамоага келмаслиги аниқ. "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов касал, ярим ҳимоячи Ойбек Бозоровда эса жароҳат бор экан.

Тўғриси айтсам бунгача "Женоа"ни кузатмас эдим. Энди бу жамоа ўйинларини кўрамиз ва Шомуродовнинг ҳаракатларига баҳо берамиз. Тушунарлики "Женоа" Италия футболи етакчиси эмас, аммо барибир бу А Серия. Элдор Шомуродов бу клубда ўйнаб кета олишига ишончим комил. У ерда менимча ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Умид қиламизки айнан шундай бўлади", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига. 



Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика