UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  0 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  1 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  0 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  2 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  9 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  4 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  1 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  2 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  4 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  32 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  34

Вадим Абрамов: "Бунёдкор"га керак бўлмаса ўйнамасдан ҳам Суперкубокни олаверамиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бунёдкор"га керак бўлмаса ўйнамасдан ҳам Суперкубокни олаверамиз"

Ўзбекистон Суперкубоги-2014га бағишланган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов ва жамоа ҳужумчиси Фарҳод Тожиев иштирок этди.
Бу ҳақда ПФЛ расмий твиттери хабар берди.

Вадим Абрамов:
"Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви ўтказилиши мухлислар учун байрам ва эртага уларга ёқадиган ўйин бўлади, деб умид қиламан".

Фарҳод Тожиев: "Мухлислар катта футболни соғиниб қолишган ва эртага бўладиган ўйин уларга маъқул келишига ҳаракат қиламиз. Бизда янги жамоа шаклланмоқда ва Абрамов билан ишлашда ҳеч қандай муаммога юзага келаётгани йўқ".

Вадим Абрамов: "Шадрин ва Тўхтахўжаевдан қандайдир ферментлар топилганки, уларга ўйнашга рухсат беришмаяпти. Ваҳоланки, улар худди шу ҳолатда Осиё Чемпионлар лигасида ҳеч бир муаммосиз ўйнашган эди. Ҳозир шифокорлар бу масалада устида ишлашяпти. Мен шифокор эмасман, лекин мураббий сифатида уларни ўйинга тайёр дея оламан. Мен кеча терма жамоада ўйнаган футболчиларга эртанги ўйинда умид қилмаяпман. Бунинг устига, шунча вақт биз билан ишлаган футболчилар ўрнига термага чақирилганларни ўйнатсам, адолатсизлик бўлади.

Қосимов билан муносабатларим яхши, ОАВдаги ҳар хил гаплар тўғри эмас. Мен бўлмасам ҳам, Қосимов бўлмаса ҳам, Бабаян бўлмаса ҳам футбол бўлаверади. Бу гаплар фақат ОАВ ва мухлисларга қизиқ.

Фузайловнинг ўзи қараши, менинг ўз қарашим бор. У кетганидан нимадир ўзгарганми-йўқми, эртага билиб оласиз. Суперкубок – ўз номи билан Суперкубок. Ҳар доим ҳам соврин ютиш имкони бўлавермайди.

Бизнинг совринларимиз «Бунёдкор»чалик кўп эмас, агар уларга керак бўлмаса, Суперкубокни олишга розимиз. Агар хоҳлашса, ёзиб беришсин, ўйнамасдан ҳам Суперкубокни олаверамиз. Таркибимиздан ҳеч ким кетмайди, улар биринчи давра охиригача қолади. Мен мени қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонликларга раҳмат айтаман. Менга қарши бўлганлардан ҳам миннатдорман. ОАВда ҳар хил бўлмағур гапларни ёзишади, лекин баъзан одамлар ёзувдагидан кўра кўпроқ нарсани билишади. Одамлар мени қўллаб-қувватлаётгани менга янада кўпроқ масъулият юклайди. Бунинг учун катта раҳмат".

ПФЛ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика