UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  4 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   10 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5

Вадим Абрамов: "Чемпионлар лигасида ҳам "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" 3:3 ўйнади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Чемпионлар лигасида ҳам "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" 3:3 ўйнади"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Албатта, ўйинни кўрдинглар, мухлисларга ёқадиган ва томошабоп футбол бўлди. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Бироқ, иккинчи бўлимда йигитлар характер кўрсатишди ва ёрқин футбол намойиш этишди. 

- Гуруҳдаги вазият ҳақида фикрингиз?

- Нариги учрашувда қандай натижа қайд этилди? 

- "Навбаҳор" ғалаба қозонди.

- Тушунарли. Демак, ҳозир бизда 2 та очко бор ва яхши гуруҳда яхши вазиятга эгамиз. Гуруҳ босқичидан чиқиш ёки чиқмаслигимиз "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг ҳал бўлади.

- "Андижон" билан ҳам, бугун ҳам жамоангиз очиқ футбол намойиш этди. Бу сизнинг учрашувга танлаган услубингизми?

- Чемпионлар лигасида ҳам "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" 3:3 ўйнади. Жавоб ўйинида Мадрид клуби ҳимоявий услуб танлаб натижага эришди. Футболда шунақа ўйинлар учраб туради.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

   
22 апр 09:12:59
Asqarov Tursunboy
Guruhdan chiqdik deb hisoblayvering babayan òyindi beradi ular uchun Nasaf Andijondan kòra dinamodi chiqani qulayroq
   
22 апр 08:50:33
Baxti01010101
ВАР даги судьялар каерга караяпти. Нега соф голни хисобга олишмади. Равшан ака судьялар билан алохида шугулланиши керак.
   
21 апр 23:43:10
Farid Rahmonov
Бизнинг хакамларга койил эмас Ман негаки агар бу ерда Пахтакор ёки боша пойтахт жамоаси Булганида охирги динамо урган гол инобатга олинарди. Уффси кайерга караяпти бу тоза коррупция качон нохаклик тугайди кимга мурожат килиш керак одам футбол кураман деб стадионга боради нохакликни куриб расход килган пулига ачинади Сал хакамларга этибор берайлик Нима бу гимдир гапириши керак ку виждон борми уффга чора куриш керак биз Узбекистан футболига боша ишонмаймиз чунки хаммаси коррупция
   
21 апр 22:38:41
Ю.Ш.М
Вадим ака Самвел ака Билан келишсангиз булади.
   
21 апр 21:28:17
vueLtax7
Vadim aka yaxshi shakllantirayabdi
   
21 апр 21:27:28
Кодиржон Жалилов
Вадим ака омад динамо олга насиб килса чикади групадан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика