UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  423 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  26 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  4 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Вадим Абрамов: "Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги дурангдан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.


- Нима ҳам дердим. Ўйинни биринчи бўлимдаёқ тугатиб қўйишимиз мумкин эди. Афсуски, рақибларнинг унчалик хавфли бўлмаган биринчи ҳужуми гол бўлди. Аслида бундай ҳолатларда тўп дарвозага кирмаслиги керак эди. Стандартдан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик ва барчаси тугади. Шундан кейин майдонда футбол эмас, футболга ўхшаш спорт тури ўйналиши бошланди. Иккинчи голни урганимиздан кейин бизга вақт етишмади. Бундай ўйинларда ғалаба қозониш қийин бўлади. Майдонда нималар бўлганини барча кўрди. Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди. Ҳакамликни назорат қиладиганлар бу ҳолатларни ўрганиб чиқишар. 

- Ҳакамларнинг бундай қарорлари футболчиларнинг рухий ҳолатига таъсир ўтказадими?

- Албатта. Бундай ҳолат билан биринчи марта тўқнаш келяпман. Шунчаки ҳакамлар бизга футбол ўйнашимизга йўл қўйишмади. 

- Григалашвили ва Бойдуллаевнинг майдонга тушмагани таъсирини ўтказдими?

- Йўқ. Режа қилган ишларимизни майдонда кўрсатишга ҳаракат қилдик. Балки барчаси ҳам ўхшамагандир. Шунчаки ҳолат шундай кўриниш олди.

- "Ғиждувон" жамоаси Сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Ҳа, албатта. Жуда кўп ҳайрон қолдирди. Майдонда кўп футболчилари жароҳат олди. Иккинчи бўлимда футбол ўйнаганимиз йўқ. Менимча шундай. Ажойиб, уларни табриклайман. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика