

“Лас-Пальмас” ўйинчиси Хонатан Кальери ўйиннинг 48-дақиқасида 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олди. Шу тариқа “Барселона”нинг икки йил деганда 78 та “пенальтисиз” ўйинлар серияси ўз ниҳоясига етди. Бу натижа 2016 йил 14 февральидан бошланганди. ЛаЛигадаги бундай мутлақ 2 та бир хил рекорд эса “Реал”га тегишли. Жамоа дарвозасига 1953-1956, 1969-1972 йилларда 88 тадан ўйинда пенальти белгиланмаган.




