UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  3 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  5 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   7 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  5 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  9 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  8 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  34 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  28 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  9 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони! Янгиликлар

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони!

Ўтган йилнинг 25 сентябрь куни старт олган LLF SUPER LIGA чемпионатининг дастлабки мавсуми ўз якунига етди.

Ҳаваскор спортчилар ўртасида ташкил қилинган ушбу мусобақада 12та жамоа кураш олиб борди ва якунда UZPSB чемпионликни қўлга киритди. VOSTOK кумуш медалларга эга чиққан бўлса, бронза медаллар TTG футзал клубига насиб этди. 

Барча ўйинларга Юнусобод спорт мажмуаси ҳамда Молия институт спорт зали мезбонлик қилди. Охирги тур ўйинлари ўтказилганидан сўнг LLF Ташкилий қўмита томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Тадбир давомида барча иштирокчи жамоаларга эсталик совғалар, ҳар икки спорт мажмуаси раҳбариятига ташаккурнома, мусобақани юқори савияда ўтказишда яқиндан ёрдам берган ҳомийларга миннатдорчилик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга медаллар ва чемпион UZPSB футзал жамоасига бош соврин кубок топширилди. 

Бундан ташқари 7та номинация бўйича мавсумнинг энг яхшилари аниқланди:

1. Энг яхши ёш ўйинчи - Бекзод Убайдуллаев (UZPOST) 

2. Энг яхши ассистент - Шухрат Ахмедов (UZPSB) 

3. Энг фойдали ўйинчи - Алиакбар Байбурин (UZPSB)

4. Фейр плей соҳиби - Нодир Исроилов (DHL)

5. Энг яхши тўпурар - Ғайрат Исмоилов (UZPSB, 52 гол)

6. Энг яхши дарвозабон - Бекзод Амануллаев (VOSTOK)

7. Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси - Азамат Бойматов (VOSTOK)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика