

Биронта клуб уни ўз сафига қўшиб олишни истамаганлиги сабаб футболчи ҳаваскорлар лигасининг "Атлантис" клуби сафида ҳаракат қила бошлади. Куни кеча унинг янги жамоаси "Иларавто" клубига қарши майдонга чиқиб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига айнан Широков муаллифлик қилган.
"Евродан кейин ҳаваскорлар лигасида ўйнаш қандай бўлар экан деяпсизми? Шуни айтишим мумкин, профессионал даражада футбол ўйнаш билан бутунлай хайрлашдим. Қолаверса, премьер - лига жамоаларининг бари "заявка"ни ёпиб бўлдилар. Ҳаттоки, кейинги ўйинда яна "Атлантис" жамоаси сафида майдонга тушаманми ёки йўқ аниқ айта олмайман.



