"УзДонгЖу" иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
17 июл 2016, 10:01
Биринчи лига иштирокчиси Андижонинг«УзДонгЖу» жамоаси 9 июль куни Республика спорт тиббиёти илмий –амалий марказида тиббий кўрикдан ўтди.

12 июлдан бошлаб ўз қароргоҳида  2-даврага тайёргарликларини бошлаб юборди. Дастлаб таркибдаги ўзгаришларга келсак, жамоани расман ёш дарвозабон Мухаммадмирзо Зокиров тарк этди, ҳужумчи Ислом Каримов эса олий лига вакили «Қўқон-1912» жамоасида кўрикдан ўтмоқда. Жамоанинг қолган барча  аъзолари машғулотларга иштирок этишмоқда. Жамоага кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган «Ёзёвон-Лочинлари» жамоаси ярим ҳимоячиси Хабибулло Буватоев келгуси фаолияти«УзДонгЖу» жамоасида давом эттириши деярли аниқ бўлиб қолди. Ушбу йиғин 19 июлгача давом этади.   

21 июлдан бошлаб машғулотлар Тошкент вилояти Қизилтоғ шаҳарчасида давом эттирилади. Ушбу йиғинда футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларига этибор қаратилишидан ташқари бир катор жамоалар билан синов назорат ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia