“УзДонгЖу” 5 январдан иккинчи йиғинни бошлади

Narzulla Saydullayev
7 янв 2017
Биринчи лига вакили “УзДонгЖу” жамоаси 5 январдан бошлаб иккинчи ўқув машғулот йиғинларини бошлаб юборди.
Машғулотларни бош мураббий Нозим Муллаоҳунов ва Вадим Шодиматов, дарвозабонлар мураббийи Ҳамидилло Зокиров олиб боришмоқда.

Машғулотлар жамоанинг базаси ҳисобланган  Шўрбулоқдаги мактаб-интернатнинг сунъий майдони ва тренажёр залида икки маҳалдан олиб борилмоқда. Йиғин давомида 11 январь АОЗСК ва 18 январь “УзТонгХо” жамоалари билан назорат ўйинлари ташкил этиш режалаштирилган.

Жамоа аъзолари 21 январь куни Тошкентдаги  Республика спорт тиббиёти илмий – амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишади.

“УзДонгЖу” ФК  матбуот хизмати.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia