UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Утрерадан ташқарида 24 йил ёхуд Рейес фаолиятига назар Янгиликлар

Утрерадан ташқарида 24 йил ёхуд Рейес фаолиятига назар

Хосе Антонио Рейес 1983 йил 1 сентябрда Севилья провинцияси таркибидаги Утрера мунисипалитетида таваллуд топди.

Футболчи сифатида ушбу шаҳарчадан ташқарида 24 йил фаолият олиб борди.

11 ёшида «Севилия» жамоаси академиясига қабул қилинган болакай 1999 йил асосий жамоа сафига қўшилди. «Севилия» 2001 йил Испания иккинчи дивизиони ҳисобланган Сегундада ғалаба қозониб, Ла лига йўлланмасини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшди.

Унинг иқтидорини ўз вақтида пайқаган Арсен Венгер уни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Трансфер 2004 йилнинг қишида 17,5 миллион фунт-стерлинг эвазига амалга оширилди. Маълумот учун, ўша йилларда Фрэнк Лемпард 11 миллион фунтга баҳоланарди. Биргина Рейеснинг трансфери Жермейн Дефо, Майкл Каррик ва Глен Жонсоннинг умумий нархидан қимматроқ бўлганди. Хосе Антонио «тўпчилар» сафида 2006 йил ёзига қадар тўп тепди. Бу муддатда мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритиб, Европа чемпионлар лигаси финалчисига айланди.



«Реал»да бир йил ижарада ўйнаб, Испания чемпионига айланган Рейес 2007/2012 йилларда Мадриднинг 2-рақамли жамоаси шарафини ҳимоя қилди. «Матрасчилар» сафида икки бор Европа лигасида ғолиб бўлди. 2008/09 йилги мавсумни «Бенфика» сафида ижара эвазига ўтказди.



2012 йил 5 январда «Севилия»га ўтди. Собиқ жамоасига қайтган ярим ҳимоячи қаторасига 3 марта Европа лигасида зафар қучди (2013/16 йиллар) ва ушбу мусобада 5 марта ғолиб чиққан илк футболчига айланди. 2016/17 йилги мавсумда «Эспаньол» шарафини ҳимоя қилган Рейес мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлади.



Аммо, 2018 йил январидан бошлаб қуйи дивизион жамоаларида ўйнай бошлади. Дастлаб, 2018 йилнинг ёзига қадар «Кордова»да тўп сурди. Кейин жорий йилнинг бошига қадар Хитой чемпионати 2-дивизиони шарафини ҳимоя қиладиган Урумчининг «Синьцзян Тяньшань Леопард» жамоасида ўйнади.

Испанияга қайтиб, «Эстремадура» шарафини 9 баҳсда ҳимоя қилишга улгурган Хосе Антонио Рейес 1 июнда Утрерада автомобиль ҳалокати натижасида вафот этди.

Ўз шаҳридан ташқаридаги 24 йиллик ёрқин фаолиятидан сўнг 35 ёшида она шаҳрида вафот этди.




Фаҳриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика