UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  1 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  2 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0

Усмон Тошев: "Ўйинни ўз назоратимиз остида олиб бордик" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Ўйинни ўз назоратимиз остида олиб бордик"

“Андижон” “Хоразм” майдонида уч очкони қўлга киритиб ўз мухлисларини қувонтиришда давом этяпти.

Урганчдаги беллашувдан сўнг андижонликлар устози Усмон Тошев ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Биз жуда қийин шароитда ўйнадик. Майдоннинг сифати ҳам футбол ўйнаш учун етарли даражада талабга жавоб бермасди. Лекин биз ўйинга яхши тайёрлангандик. Футболчиларни ҳам учрашувга ҳар томонлама пухта тайёрлай олдик. Биринчи бўлимдан кейин 2:0 ҳисобида олдинда эдик.

Умуман олганда, ёмон ўйнамадик. Шунчаки, майдоннинг сифати ўйинимизга бироз таъсир қилди. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин йигитларимиз озгина асабийлашишди. Аммо ҳисоб 1:2 бўлгандан сўнг йигитларимизда ваҳима кузатилмади. Ана энди ҳисоб тенглашиб қолиши мумкин деган хадик ҳеч бир йигитимизда кузатилмади. Ўйинни ўз назоратимиз остида олиб бордик. Рақиб дарвозасига учинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди.

Умуман, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Тўғри, хатоларимиз бор. Аммо муҳими ўйинимиз бор. Футболчиларимизда ҳам ўзига бўлган ишонч бор. Айниқса, уларнинг руҳий ҳолати жуда яхши. Мен ўйлайманки, бунинг таъсири албатта “Орол” билан учрашувда ҳам сезилади. Бироқ Нукусдаги ўйин янада қийин бўлади. Чунки биз у ерда сунъий майдонда ўйнаймиз. Нима бўлганда ҳам биз ушбу беллашувга тайёрланамиз, - дейди Тошев.


"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика