

Унинг айтишига кўра, "Ростов" футболчилари Матиас Норманн ва Элдор Шомуродов ҳамда "Локомотив" футболчиси Гжегож Криховяк ушбу мавсумни ажойиб тарзда ўтказмоқда.
24 ёшли Шомуродов ушбу мавсумда Россия чемпионатида 11 гол ва 5 ассистентлик қайд этди. 23 ёшли Норманн эса 18 ўйинда 1 гол ва 3 бора ҳаммуаллифга айланди.
30 ёшли Криховяк ҳисобида эса 27 ўйинда 10 гол ва 5 ассистентлик бор.



