

Режага кўра, 71 ёшли мутахассиснинг ҳайкали пойтахт Монтевидеога ўрнатилиши керак эди. Аммо бу ғояни Табареснинг ўзи қўллаб-қувватламади. Унинг фикрича, бу ҳолат терма футболчилари миясини захарлайди.
Табарес 2006 йилдан буён Уругвай миллий термасини бошқармоқда. Унинг қўл остида терма 2011 йилги Америка кубогини қўлга киритди ва уч марта мундиалда қатнашди.



