

Турнирнинг 1-тури доирасида Уругвай термаси Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Шу орқали уругвайликлар ЖЧ гуруҳ босқичларида гол ўтказмаслик борасида 465 дақиқалик серия қайд этмоқда.
Уругвай термасига гуруҳ босқичидаги сўнгги голни 2014 йили Англия термаси ҳужумчиси Уэйн Руни урганди.
Уругвай ЖЧ-2022нинг 2-турида Португалияга қарши ўйнайди.



