UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  21 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  3 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Урганчда мини футбол бўйича "Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги" ўтказилди Янгиликлар

Урганчда мини футбол бўйича "Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги" ўтказилди

Теглар :  УрганчФутзал
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уюштирилган биринчиликда саккизта жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида иш вақтидан сўнг танланган кунларда, ҳафтада камида бир марта раҳбар ва барча ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишини таъминлаш бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш белгиланган.

Президентимизнинг мазкур фармонини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси тизимидаги ташкилотларда изчил ишлар олиб борилмоқда. Бинобарин, соҳа ходимлари соғлом турмуш тарзи бор жойда, ишнинг унуми ҳам, ривожи ҳам юқори бўлишини кўнгилдан ҳис қилган ҳолда фаолият юритишаётир.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Солиқ тизими ташкил қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб мини футбол бўйича ўтказилган “Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақа ҳам ана шу хайрли саъй-ҳаракатлар сирасидан.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уюштирилган биринчиликда саккизта жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди. Ҳал қилувчи учрашувда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси жамоалари рўпара келди. Бу ўйин 4:0 ҳисобида якунланиб, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари кубок соҳибига айланишди. Урганч шаҳар ДСИ жамоаси иккинчи ўринни, вилоят ДСБ-2 жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Кубок беллашувларининг энг яхши футболчилари номига Бобур Ражапов (дарвозабон, вилоят ДСБ-1), Жуманиёз Матчанов (ҳимоячи, Урганч шаҳар ДСИ), Элдор Алланазаров (тўпурар, вилоят ДСБ-1) ва Улфатбек Аниязов ( ғалабага бўлган ишончи учун, Кўшкўпир тумани ДСИ) сазовор бўлишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган Хоразм вилоят ДСБ бошлиғи Ҳурмат Абдукаримов тадбир иштирокчиларини ўзига хос байрам билан қутлаб, ғолиб ва совриндор жамоаларни ҳамда энг яхши футболчиларни муносиб тақдирлади.

             Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика