UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда Янгиликлар

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда

Урганч шаҳридаги 5-сон давлат ихтисослаштирилган футбол йўналишидаги мактаб-интернати Хоразм воҳасида муҳим ўрин эгаллайди.
Ушбу билим даргоҳи катта футболга иқтидорли футболчиларни етказиб бериш борасида вилоятда етакчи саналади.

Ушбу маскандан Мақсуд Каримов (“Насаф”), Рўзимбой Аҳмедов (“Навбаҳор”), Илёс Хайров (“Гулистон”), Ғайрат Ўдаев, Маркс Қуронбоев (“Хоразм”) сингари кўплаб қобилиятли “чарм тўп” усталари етишиб чиқишгани сўзимиз исботидир. Бугунги кунда мактаб-интернатнинг қатор собиқ тарбияланувчилари мураббий сифатида ҳам ёшларга сабоқ бериб келишмоқда.

Мана бир неча кундирки, бу ерда 2013-2014 ўқув йили учун маҳорат масканининг 5-синфига ўқувчиларни саралаб олиш давом этмоқда. Ўз навбатида ёшлар умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, техник ва тактик ҳаракатлар, ўйин фаолияти ва тест синовлари бўйича  кўрикдан ўтишмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йил ушбу билим даргоҳига 50 нафар ўқувчи қабул қилиниши кўзда тутилган. Мактаб-интернатда ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширганлар сони эса 200 нафарга яқин. Бу ҳол мазкур ўқув масканининг нуфузидан далолат бериб

Ишончимиз комилки, саралаб олинган ёш “чарм тўп” усталари орасидан келгусида таниқли футболчилар етишиб чиқади.

Икром  Худойберганов
манба:  championat.asia
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика