

Ҳимоячи Дайот Упамекано тез орада “Лейпциг” билан келишувини узайтиради. Қайд этилишича, томонлар 2023 йилгача мўлжалланган янги битим тузади. Франциялик футболчига айни дамда “Челси”, “Арсенал” ва “Бавария”дан қизиқиш бор эди.
2019/20 йилги мавсум Упамекано “Лейпциг” сафида 36 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфери 45 млн еврога баҳоланмоқда.



