Умтити шартномасини сўнгига қадар "Барса"да қолмоқчи. Клуб унинг ҳатти-ҳаракатидан ғазабда

Alisher
25 авг 2021, 18:47
Ҳимоячи Самуэль Умтит ҳали ҳам "Барселона"дан кетмоқчи эмас.

Француз тушаётган таклифларни кўриб чиқишни рад этмоқда ва 2023 йилда якунланадиган шартномасининг сўнгига қадар жамоада қолмоқчи.

"Барселона" эса унинг бундай ҳаракатидан ғазабда. "Кўк-анорранглилар" Умтитининг бундай ишини қабул қила олмаслигини билдирди.

"Барса" яқин кунларда ҳимоячига яна тушаётган таклифларни кўриб чиқишни таклиф қилади. Агар Умтити рад этса, каталонияликлар кескин чоралар кўришга тайёр - масалан, шартномани бекор қилиш.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es