Умтити Франция терма жамоаси сафида жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2016, 08:31
«Барселона» ҳимоячиси Самюэль Умтити Франция терма жамоаси машғулотида жароҳат олди.
Умтити Швецияга қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Унинг ўрнини «Валенсия» вакили Элиаким Мангаля эгаллайди.

Ҳозирча Умтити Франция терма жамоаси сафини тарк этмайди. Тиббий кўрикдан кейин футболчи «Барселона» ихтиёрига қайтиб кетиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com