

"Яхши савол, аммо Гризманнинг "Барселона"га ўтиши борасидаги ҳеч нима билмайман. "Барселона" кийиниш хонасида ҳам у борасида гаплар бўлмади. Балки, мен йўқлигимда жамоадошларим ўзаро гаплашгандир, буни эшитмагандирман", - деди Умтити.
Гризманн олдинроқ "Атлетико"дан кетишини маълум қилганди. У катта эҳтимол билан "Барселона"га кўчиб ўтади.


