

"Мағлубиятга асосий сабаб - ҳимоядаги хатоларимиз. "Бунёдкор"ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бир қатор вазиятларда ҳимоячилар билан тушунмовчиликлар юзага келди. Бу ҳақида бирор нарса дегандан фойда йўқ. Ортиқча баҳс шарт эмас. Хатоларимиз устида ишлаб, кейинги ўйинларда бу ишларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа кейинги учрашувларда хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор"га эса "Лаҳвия" билан бўладиган баҳсда омад", - дейди Умид Хонимқулов.



