UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  0 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  20 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Умид Аҳмаджонов Италия мураббийлари ассоциацияси президенти билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Италия мураббийлари ассоциацияси президенти билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Келишувга асосан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори, "Аталанта" клуби академияси мутахассиси Стефано Бонаккорсолар Тошкентга ташриф буюрб, юртимиздаги мураббийлар учун семинар ўтказишмоқда.

 
Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ренцо Уливьери ва Стефано Бонаккорсолар билан учрашди.

Учрашув давомида Италия футбол федерацияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, юртимиздаги мутахассислар, жумладан, футбол мураббийларининг малакасини оширишда Италия футболи тажрибасидан унумли фойдаланиш, иш ўрганиш мақсадида мураббийларимизни Италияга юбориш масалалари муҳокама қилинди.

 
Маълумот учун италиялик мутахассислар томонидан ўтказилаётган семинарлар давомида мураббийларга машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ташкил қилинади. Семинарларнинг сўнгги кунига селекционерлар ҳам жалб қилинади. Куннинг дастлабки қисмида назарий машғулотлар ўтилса, куннинг иккинчи қисмида эса амалий машғулотларга навбат берилади.

Рейтинг: -190   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика