UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  12 18:51РПЛ. "Акрон" Москвада "Динамо" меҳмони бўлмоқда, Эсанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  1 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  6 18:10ҚПЛ. "Турон" "Қайсар" меҳмони бўлмоқда, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ўйинни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  0 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  8 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  5 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  1 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6

Умид Аҳмаджонов эртага Қўқонга боради Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов эртага Қўқонга боради

Мана бир неча кундирки, ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқонда футбол байрами ҳукмронлик қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги стадион барпо этиш тўғрисидаги қарорлари қўқонлик минглаб футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Улар бунинг учун Президентимизга миннатдорчилик изҳор этишдан чарчашмаяпти.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳ бугунги кунга келиб барчанинг ҳавасини келтирувчи даражада таъмирланди. Янги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замонавий кўринишга эга стадионда тўп суради.

Қўқонлик футбол мухлислари янги мавсум очилишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Ниҳоят улар орзиқиб кутган кунлар яқин.

Эртага, 31 март куни ўзбек футболи ватани ҳисобланадиган Қўқон шаҳридаги  “Марказий” стадионда 2018 йилги мавсумнинг очилиш маросими ташкил этилади. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, мамлакат футбол ассоциацияси  биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.

Айни дамда очилиш маросимини юқори даражада ўтказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Эртага “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин бўлиб ўтадиган тадбир ўзига хослиги билан ажаралиб туради ҳамда мухлислар учун унутилмас онларни тақдим этади, десак муболаға бўлмайди.  Бу учрашувни байрамона тарзда ўтказиш учун стадионда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши йиғилганларга кўрсатиб берилади.

Бундан ташқари, эстрадамиз юлдузлари ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд этишга бел боғлашган. Мухлисларимиз учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилади.

Эртага катта футболни соғинган мухлислар учун ҳақиқий байрами бўлади. Бир сўз билан айтганда, янги таъмирдан чиқарилган "Марказий" стадионда, мухлислар учун жуда катта байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика