UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  7 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Умар Эшмуродов: "Учрашувларда жанговорлик ошганлиги сезилиб турибди" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Учрашувларда жанговорлик ошганлиги сезилиб турибди"

“Шўртан” жамоаси “Бунёдкор” клуби устидан кичик ҳисобда ғалабага эришиб ўз майдонида муҳим уч очкони қулга киритди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи, “оқ бўрилар” марказий ҳимоячиси Умар Эшмуродов  билан қисқа суҳбат уюштирдик.

-   Умар бугунги ғалаба  билан табриклаймиз
-   Раҳмат.

-    Бугунги учрашув ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
-   Нима десам экан? Ўйин оғир кечди,  “Бунёдкор” жамоаси бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди.  Бизнинг  жарима майдончамиз атрофида  бир неча хавфли вазиятлар содир этишди. Ҳимоядаги бехато ҳаракатларимиз эвазига жамоа рақибнинг хавфли кўринишдаги қарши ҳужумларини бартараф этишди.

-   Учрашувдан олдиндан бош мураббий томонидан  қандай вазифа қўйилган эди?
-   Рақибнинг хатоларидан умумли фойдаланиб, қарши ҳужум тактикасини амалга ошириш ва ҳимояда имкон қадар, тартибли ҳаракат қилиш эди.

-   Ихтиёр Каримов ўз шогирдларидан нимани талаб қилади?
-   Ишлашимиз ва ундан роҳатланишимизни.



-   Майдонда қайси жамоадошингиз билан яхши чиқишаяпсиз?
-   Намаганлик  тажрибали марказий  ҳимоячи Обид Жўрабоев  билан ҳамкорлигимиз ёмон чиқмаяпти, менимча.  Зеро, у билан битта қанотда тўп сурамиз ва кўпинча рақиб ҳужумларини бартараф этишда бир-биримизни тез тушунамиз. Майдон ташқарисида эса,  Жамол Отақулов, Олим Каримов, Отабек Нарзуллаев,  Сирож Ҳамроев, Ғулом Раҳмонов, Маьруфхон Муродовлар билан муносабатим аъло даражада. Улар билан турли мавзуларда суҳбатлашамиз, баҳслашамиз, ҳазиллашиб турамиз. Умуман олганда, жамоамиз аҳил-иноқ. Барчамиз бир мақсад йўлида бирлашганмиз.

-   Миллий чемпионатимиз бу йилги манзараси хусусида нима дейсиз?   
-   Учрашувларда жанговорлик ошганлиги сезилиб турибди, томошабоплик даражаси чакки эмас. Тўғри, “Локомотив”, “Насаф” клубларининг имкониятлари нисбатан баланд эканлигини рад этиб бўлмайди. Лекин қолганлар ҳам у қадар орқада эмаслар. Ҳар бир клуб хоҳ ўз майдони, хоҳ  сафарда бўлсин, рақибга жиддий кураш  таклиф этяпти. Бир сўз билан айтганда, бу йилги ўйинлар чемпионатимиз савияси анча ошганлигидаан далолат бермоқда.

-   Кейинги  тур баҳсларда ҳам жамоа зафарли юришларида давом эттиришига тилакдошмиз.
-   Раҳмат.

Фаҳриддин Чориев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика