Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"
28 апр 12:07
Янгиликлар
Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Умар Адҳамзода фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қийин ўйин ўтказган бўлсак-да, ғалабага эришдик. Энг муҳими шу.
Мавсум аввалида бироз қийинчиликларга дуч келдик. Сабаби, янги мураббийга мослашиш учун вақт керак эди.
Бизга фақат чемпионлик вазифаси қўйилган. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Вазифа ўзгармаган. Бу йўлда "Насаф", "Нефтчи" ва ОКМК рақобатчи бўла олади деб ўйлайман.
Шу ўринда мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч беради", деди 27 ёшли футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар