UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  3 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  7 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18

Улуғбек Бақоев: "Иккита мағлубиятдан сўнг бизга ғалаба зарур эди" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Иккита мағлубиятдан сўнг бизга ғалаба зарур эди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" (2:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Кетма-кет икки ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бизга ғалаба зарур эди. Бугун йигитларга сифатли ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар икки бўлимда кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. 

- Ўтган ўйин якунида истеъфо сўрагандингиз. Бу ҳақиқий қарорингиз эдими ёки ўйин эмоциясида айтилган фикрмиди?

- Олдимизда совринлар учун курашиш вазифаси турибди. Натижа мен учун жуда муҳим. Ҳозир ишлаяпман, демак мураббийлик фаолиятим давом этади.

- Хислат Халиловнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- У яхши футболчи, сифатли ўйин намойиш этади. Қайси футболчини муносиб деб ҳисобласак жамоага таклиф этамиз. Бугун бутун жамоа яхши ўйнади.

- Ўтказиб юборилган иккинчи голда дарвозабоннинг айби бор деб ҳисоблайсизми?

- Ўйинни қайта кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Ҳозир бу борада бирон фикр айтиш қийин. Гол ўтказдикми, демак бутун жамоанинг айби бор.


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика