

- Ўйин бошида негадир оғир бошланди. Жамоа руҳан тайёр эмасдек эди назаримда. Лекин иккинчи бўлимда улар анча ўзларини ўнглаб олишди ва ҳисобни 2:0 га етказишди. Марра биз томонда эди. Бироқ шундан кейинми йигитлар озгина эркин ўйнашди. Бу имкониятдан фойдаланиб қолган рақиб жамоа ҳам бўш келмай ҳисобни тенглаштириб қўйди. Жамоамиз анча ҳаракат қилди. Лекин начора ўйин 90 дақиқа ўйналади. Футболда ҳамма вақт ҳам ютиб бўлмайди, бу ўйин – дея фикрларини билдириб ўтди Бақоев.
"Бухоро" матбуот хизмати



