UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  5 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

Улуғбек Бақоев: "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади"

"Андижон" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев мазкур учрашув юзасидан фикрларини билдириб ўтди.

- Улуғбек ака, аввало “Андижон”га қарши учрашув борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Бугун “Андижон” жамоаси билан ўйнадик. Бу клубни Суперлигага чиқиш вазифаси бор. Шу боис жамоа курашувчан. Ўзига яраша кучли. “Андижон”нинг асосий қуроли стандарт вазиятлар ва биз айнан стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида об-ҳаво ҳам иссиқ бўлди. Ҳозир Рамазон ойи, кўп футболчилар рўза тутишяпти. Шу боис ўйинни бироз кечроқ ўтказса ҳам бўларди. Ўйин дурангга лойиқ деб ўйлайман. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Биринчи бўлимда асосий ўйинчиларнинг майдонга туширилмагани “Андижон”ни менсимаганлик билан боғлиқми ёки таркибда ўзгаришларни хоҳладингизми?

- Биласизми, жамоада баланс бўлиши керак. Барчага ўйин амалиёти керак. Шу сабабли кам ўйнаётган футболчиларга имконият бердик. Кимдир кўп ўйнайди, кимдир озроқ. Шунинг учун ротация қилдик. Бизда фақатгина 11 футболчи асосий таркиб аъзолари эмас, балки барча ўйинчилар асосий таркибга муносиб.

- Жамоа ҳимоячилари стандарт вазиятларда ўта ёмон ўйнади. Бунга сабаб нима ёки ҳимоячилар тайёр эмасмиди?

- Бугун “Андижон” жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади. Боя айтганимдек, бу уларнинг асосий қуроли. Кўрган бўлсангиз, охирги ўйинларда “Андижон” фақат стандартлардан фойдаланяпти. Шунинг учун бу уларнинг устун жиҳати ҳисобланади.

- “Сўғдиёна” етакчиси Жасур Ҳасанов икки ўйиндан бери кўринмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Жамоа сардоримизни кичик жароҳати бор. Шунинг учун кейинги учрашувга сақладик.

- Филипосянни Суперлига ўйинларида захирада қолдиряпсиз. Кубок беллашувларида эса асосий таркибда туширяпсиз. Нима учун унга Суперлигада ишонч билдирмаяпсиз?

- Йўқ, бу ерда гап ишоняпти ёки ишонмаяпти, деган нарсада эмас. Артём Филипосянга келсак, бизда 3 та марказий ҳимоячи бор. Сардор Қулматов, Марко Колакович ва Филипосян. Бизнинг ўйин схемамиз бўйича иккита марказий ҳимоячи билан ўйнаяпмиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Шу сабабдан Филипосянни Кубок ўйинларида спорт формасини ушлаб туриши учун ўйнатяпмиз. Футболчини яхши ёки ёмон деб айтмайман. Биз унга албатта ишонч билдирамиз.

- Учрашув тугаганидан сўнг, футболчиларингиз майдонда машғулот ўтказишди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Бугун кам ўйнаган футболчиларга дастур бўйича машғулот ўтказишимиз керак эди. Чунки эртага йигитларга дам берилади, қолаверса, йўлда бўламиз. Лекин айрим сабабларга кўра бу машғулотни ўтказа олмадик. Чунки ўйнамаган футболчиларга кўпроқ юкламалар бериб машғулот ўтказмоқчи эдик.

- Ўйинда про лиганинг кучли клубларидан бири бўлган “Андижон”дан қанчалик қаршилик кутгандингиз ва тахминларингиз қанчалик ўзини оқлади?

-  “Андижон” жамоаси менга жуда ёқди. Ўйинчилари ҳам яхши. Менимча, “Андижон” Суперлигага чиқиш вазифасини бажаради.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика