Улуғбек Бақоев: “Баъзи йигитларимиз жароҳатига қарамай майдонга тушди”

Narzulla Saydullayev
18 авг 2018, 07:09
Суперлига 22-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Локомотив” учрашувидан сўнг “Бухоро” устози Улуғбек Бақоев баҳс борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Биз учун осон учрашувни ўзи йўқ. Лекин бугунги “Локомотив” билан кечган баҳс жуда асабий ва оғир ўйин бўлди. Йигитларимиз майдонда борини бериб ўйнади. Чунки йигитларимизнинг баъзилари жароҳатига қарамай майдонга тушди ва охирагача курашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. "Локомотив"ни бугунги ғалабаси билан табриклайман. Биз эса  келгуси ўйинларга  тайёргарликни давом эттирамиз – деди бош мураббий.

 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›