

"Биринчи ўринда футболчиларимга яхши ўйин учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бугун ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин давомидаги айрим факторлар рақибнинг ғалабасини таъминлади. "Қўқон-1912"га навбатдаги ўйинларда омад тилаган ҳолда ҳакамлар қўмитаси иккита вазиятга эътибор беришларини сўраб қолардим. Битта вазиятда тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига теккандек бўлди. Ўйлайманки, адолатли қарор қабул қилинади. Ҳаммага раҳмат",- дейди Улуғбек Бакаев.



