UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  0 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  7 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  13 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

Улар футболни санъат даражасига олиб чиқишмоқда Янгиликлар

Улар футболни санъат даражасига олиб чиқишмоқда

Эътиборингизга дунёнинг энг кучли лигаларидан бири бўлган АПЛ ўйинларида ҳавфли тўп узатишларни амалга оширган футболчилар рейтингини тақдим қиламиз.

Балки лига ўйинлари давом эттирилар, балки йўқ. Бироқ Британ футболи мухлислари доимо одамларни ўзига жалб қилади ва ўйинлар йўқ пайтида уларни зериктириб қўймаслик керак.

Статистика бўйича биз "ақлли паслар"ни энг кўп амалга оширган футболчиларнинг кучли ўнлигини тақдим қиламиз.

10. Фелипе АНДЕРСОН – 40 ақлли паслар

Жамоа: "Вест Хэм"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 22

Ҳозирча "Вест Хэм" АПЛнинг энг омадсиз клубларидан бири бўлиб турибди. Юқори молиявий ҳолатга эга бўлган клуб турнир жадвалининг сўнгги қаторларида. Фақатгина қўшимча натижалар эвазига жамоа ҳавфли зонадан тепароқда турибди. Бироқ жамоа таркибида шундай футболчи борки, кўп нарса унга боғланган - у 26 ёшли Фелипе Андерсон. Ҳа, у кўп ҳам гол ура олмайди, бироқ унинг ажойиб ва замонавий паслари ушбу мавсумда муҳим аҳамият касб этмоқда. 22 ўйинда Андерсон 40 марта ҳавфли пасларни амалга оширди. Демак, ҳар бир ўйинда у деярли 2тадан шундай пасларни бермоқда. Бироқ "Вест Хэм"да вазиятларни якунлаш анчагина қийин бўлмоқда. Жамоа яратган вазиятларнинг жуда кам қисмини голга айлантирмоқда.

9. Раҳим СТЕРЛИНГ – 45 ақлли паслар

Жамоа: "Манчестер Сити"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 24


Айни дамда Раҳим фаолиятини энг чўққига чиққан пайтларида. Бу унинг самарадорлиги ва трансфер нархининг ўсишига боғлиқ. Transfermarkt портали англияликнинг трансфер нархини 140 млн евродан 160 млн еврогача кўтарди. Раҳим - эпизодларни бошқаларнинг ёрдамисиз ҳам ҳал қила оладиган, ҳужумларни яратишда ва вазиятларни голга айлантира олишда юқори ўринда турадиган футболчилардан бири. "Реал" ҳам "овлаш" пайида юргани эса унинг классидан далолат беради. Балки Стерлингнинг миясини бир чеккасида фаолиятини Англиядан ташқарид давом эттириш ғояси бордир...


8. Уилфрид ЗАА – 46 ақлли паслар

Жамоа:
"Кристал Пэлас"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 29

Жамоанинг ҳужумдаги ўйинларининг Заага боғланиб қолишига фақатгина бир йил бўлмади. Футболчи жуда ёрқин ўйин кўрсатмоқда, асосийси - техника ва тезлик юқори даражада, аммо унинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, бу унинг асосий козир қарталари эмас. У майдонда ўзининг роли қандай эканлигини яхши билади ва жамоавий ўйинни ҳам тушунади. Ушбу мавсумда Уилфриднинг голлари сони камайди, лекин у бошқачароқ ўйин кўрсатмоқда. Унинг мақсади - жамоадошларига вазият яратиб бериш. Шу боисдан Уилфрид ақлли паслар беришда АПЛнинг юқори саккизлигидан жой олган. У 27 ёшга кирди ва юқори жисмоний ҳолатига тушиб олди. Энди Заа кучлироқ жамоага ўтиб, "Манчестер Юнайтед"да амалга ошмаган орзусига етишиши керак.


7. Юри ТИЛЕМАНС – 50 ақлли паслар

Жамоа:
"Лестер"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 28


Бельгиялик хавбек атиги 22 ёшда, балки тажрибали футбол мухлислари уни "Андерлехт"даги бир неча йиллик фаолиятидан кейин унинг бу ёшда эканлигига ишонишмаса ҳам керак. Ўшанда Юри ҳақида катта башоратлар бўлганди. Бироқ у "Монако"га ўтганидан кейин ўзини ёрқин кўрсата олмади. У Франция футболини вақтида тарк этди ва анчагина рақобатбардош, доимий ривожлантириб борадиган лигага ўтди. Ҳозирги Тилемансда барчаси жойида - у асосий таркибнинг барқарор футболчиларидан бири, доимий равишда жамоадошларига ажойиб паслар бериб туради. Шунингдек, унинг пасларидан кейин кўп ҳолатларда голлар урилиб, жамоа ғалабаларга эришмоқда.


6. Роберто ФИРМИНО – 51 ақлли паслар

Жамоа:
"Ливерпуль"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 29

Фирмино - ғалати ҳужумчи, балки унга мос тушадиган тактикаларни фақатгина Клопп топа олиши мумкиндир. У Жозе Моуринью ёки Пеп Гвардиоланинг услубига умуман мос тушмайди. Клоппдан фарқли равишда уларнинг ҳужумчиларга бўлган талаблари бошқача. Балки Роберто супер ҳужумчи эмасдир, бироқ у жамоадошлари учун соядаги ишларни бажаришда анчагина фаол бўлади. У вингерларнинг жойида тўп учун курашларда ғалабага эришишга ва марказий ярим ҳимоячиларга кўмаклашишга ўрганиб қолган. Ҳа, ушбу рўйхатда бор бўлган ягона ҳужумчи у. Бошқаси бўлиши ҳам мумкин эмас.

5. Эмилиано БУЭНДИЯ – 52 ақлли паслар

Жамоа:
"Норвич"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 28

Балки бу исмни футбол мухлислари илк марта эшитиб тургандир. Бироқ томирида Испан қони бор 23 ёшли аргентиналик хавбек "Норвич"нинг ёқимтой футболчисига айланиб бўлган. Ушбу мавсумда у бирорта гол урмади, аммо 7 бора ассистентликни қайд этди. Рақиб жарима майдончасида пас ўйнаш эса - Эмилиано учун шунчаки санъат. Мавсум бошида унинг трансфер нархи 8 млн еврога баҳоланганди. Аммо ҳозирга келиб, бу нарх 18 млн еврога ошди. Буэндия доимо сифатли ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

4. Муҳаммад САЛОҲ – 52 ақлли паслар

Жамоа:
"Ливерпуль"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 26

27 ёшли футболчи мана 2-мавсумдирки, пасайишни қайд этмоқада. Аммо 2017/18 йилги мавсумда у 36 ўйинда 32 бора рақиблари постига йўл топганини ёддан чиқармаслик керак. Кейинчалик эса у айрим ўйинларда ўзини кўрсата олмай қоляпти. Чунки унинг вазифаси бироз ўзгарган. Эндиликда Салоҳ қанотда шерикларининг гол уришлари учун ихтисослашиб бормоқда. Манега қараганда унда ақлли паслар сони кўпроқ - 52га 39.


3. Жеймс МЭДДИСОН – 59 ақлли паслар

Жамоа:
"Лестер"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 28

"Ковентри" клубининг тарбияланувчиси 23 ёшига кирганда Англия футболи трансфер бозоридаги энг харидоргир футболчига айланиб олди. Жеймсни ўз таркибига қўшиб олиш учун мамлакатнинг энг катта клублари қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Жеймс ушбу мавсумда 28 ўйинда 6 гол ва 3 ассистентлик қайд этди, бироқ унинг ҳаммуаллифликлари кўпроқ бўлиши мумкин эди. Мэддисон "Лестер" ҳужумининг ривожланишида асосий ролни ўйнамоқда. Ёзги трансферлар ойнасида уни "Манчестер Юнайтед" ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Балки келаси мавсумда Погба, Фернандеш, Мэддисон триосини кўрармиз.

2. Давид СИЛЬВА – 61 ақлли паслар

Жамоа:
"Манчестер Сити"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 19

Испаниялик футболчи 34 ёшга кирди. Бироқ ҳали ҳам у тўп билан ажойиб тарзда ишлайди ва фантастик тарзда ақлли паслари билан жамоадошларига гол уриш учун вазият яратиб беради. У ушбу мавсумда жамоанинг асосий футболчиси ҳисобланмаяпти. Ушбу сеҳргар футболчи рейтингимизга кириши учун 19 ўйин кифоя қилди, ҳолос! Агарда у барча ўйинда қатнашганида ҳозир қайси ўринда бўларди, тасаввур қилиш ҳам қийин! Ёмон томони шундаки, Сильва ушбу мавсумдан кейин "Манчестер Сити"ни тарк этади. Шу боисдан чемпионатнинг тезроқ бошланишини ва унинг ўйинларини оҳиригача кўриб олишни истардик. Чунки келаси мавсумда маэсто АПЛда бўлмайди.


1. Кевин ДЕ БРЮЙНЕ – 96 ақлли паслар

Жамоа:
"Манчестер Сити"
Мавсумдаги ўйинлари сони: 26

Балки ўйинни тушуниш ва креативлик борасида Кевинни АПЛда Давид Сильва даражасига қўшиш мумкиндир. Салоҳ, Мэддисон, Заа, Тилеманс каби футболчилардан фарқли равишда Де Брюйненинг ўйин услуби умуман бошқача. Баъзида унинг миясида бошқа одамларда йўқ бўлган ҳиссиётлар бордек кўринади. Чунки у бир лахзада қабул қилиниши керак бўлган қарорларни олдиндан тайёрлаб қўйган бўлади. Кевин кичик жароҳат олиб, сафдан чиққан пайтда "Сити"нинг ўйин услуби анчагина ўзгариб кетди. Айни дамда Кевин - АПЛнинг хавфли вазият яратиш бўйича энг яхши футболчиси. Балки Европада Лео Мессига (109та ақлли пас) тенглаша оладиган футболчи фақатгина Кевиндир...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика