

Танаффусдан сўнг бош ҳакам Катерина Монзуль ўйинни давом эттирмасликка қарор қилди. Сабаби қор ёғишдан тўхтамаётган ва майдон бутунлай қор билан қопланиб бўлганди.
Стадион ишчилари ҳакамлар ўз хоналарига кириб кетгач майдонни қорда тозалашни бошлашди. Кейинроқ уларга мухлислар ҳам қўшилишди. Ярим соатда майдоннинг деярли ярми тозаланди.
Аммо ҳакамлар ўйинни давом эттирмасликка қарор қилишди. Танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида чиқиб кетишганди. Учрашувнинг иккинчи бўлими қачон ўтказилиши номаълум.





