

"Тоттенхэм" посбони Англияга қарши ЖЧ-2022 чорак финал баҳсида асосий таркибда майдонга тушди. Бу унинг миллий жамоа либосидаги 143-ўйини. Аввалги рекорд Лилиан Тюрамга (142та ўйин) тегишли эди.
Шу билан бирга Льорис Тьерри Анри ва Фабьен Бартезларнинг ЖЧдаги ўйинлари сони бўйича рекордини янгилади. Франция терма жамоаси сардорида энди 18та баҳс бор.




