"Уфа" футболчиларнинг маошини 70%га камайтирди. Бир неча ўйинчилар "FIFPro"га мурожаат қилишган
08 апр 2020 21:01
Янгиликлар
"Уфа" футболчиларнинг маошини 70%га камайтирди. Бир неча ўйинчилар "FIFPro"га мурожаат қилишган
"Уфа" коронавирус пандемияси туфайли футболчиларнинг маошини камайтирди.
Клуб раҳбарияти олдиндан келишилмаган ҳолда ўйинчиларга уларнинг маоши 70 фоизга туширилиши ҳақида хат юборган. "РБ-Спорт" хабарига кўра, шу туфайли баъзи ўйинчилар Халқаро футбол ассоциациялар федерасиясига (FIFPro) шикоят қилишган. Энди мазкур ташкилот томонидан "Уфа"га даъво аризаси юборилиши мумкин.
Аввалроқ футболчилар орасидан фақат Александр Беленов ва Данил Круговой маошининг камайишига рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ жамоа бош директори Шамиль Газизов бу хабарларни рад қилди.
Остон Ўрунов - "Уфа"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар