UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  0 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  4 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  2 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  4 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  33 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди Янгиликлар

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди

Англиялик собиқ футболчи Руни Погба ва Лингард хусусида сўз очди.

Руни Евро-2020'даги Погба ҳақида: 

"Погба Франциянинг ҳамма ўйинида "Манчестер Юнайтед"дагидан кўра пастроқ даражада ўйнади ва бу у майдоннинг маълум қисмларида тўпни олиб қўйиши ва бўш жой топиб, узатмани амалга оширишини англатарди.

Жамоалар Францияга қарши ўйинда ҳимояга ётиб олишди, чунки улар Мбаппенинг тезлигидан қўрққан эдилар, Мбаппенинг ҳимоячилар ортида югуриши Полга пас беришда қўл келди.

"Манчестер Юнайтед"даги Кавани умуман бошқа типдаги "тўққизинчи" саналади, аммо Маркус Рэшфорд ўйинини кучайтириб, Мбаппе услубида югурса, бу Поль фойдасига бўлишини гувоҳи бўламиз.

Поль Погбанинг Карим Бензема ва Килиан Мбаппе томон оширган бир нечта узатмалари қойилмақом чиқди. Албатта, Погбанинг ярим ҳимоядаги шериги Н'Голо Канте унга ёрдам берди. Бироқ ўйлашимча, Поль яхши ўйнаганига сабаб унинг позицияси тўғри танланганида.

Руни Погба ва Лингарднинг аёвсиз танқидга учрагани ҳақида:

"Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтганида биз тўлиқ бир мавсумни бирга ўтказдик. У ютишни хоҳларди, кучли шахсият эди. Сиз унинг соч турмаги ва рақси томон билдирилаётган танқидларга эътибор бермаслигингиз лозим. Буни унинг иш фаолиятига умуман алоқаси йўқ. Сиз Полнинг қандай ўйинчи эканлигига эътибор беринг.     

Жесси Лингард билан боғлиқ ҳолат ҳам худди шундай. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари жиддий танқидга учрайди, аммо сиз улар бошқа авлод кишилари эканлигини, улар учун ижтимоий тармоқлар муҳимлигини инобатга олишингиз зарур. 

Поль билан бир жамоада ўйнаган футболчи сифатида унинг машғулотларда қилган меҳнатини кўрганман. Унинг ўз устида шу тартибда ишлаши ўзгармас экан, майдон ташқарисида нима қилаётгани аҳамиятсиз. 

Мағлубиятдан бир кун ўтиб, жуда тушкун кайфиятда Макл Кэррик билан кийиниш хонасига кирсак, Жесси ва Поль қўшиқ қўйиб, рақсга тушишяпти. Мен мусиқани ўчирдимда колонкани кийиниш хонасидан олиб чиқиб ташладим, чунки ўшанда тушкун кайфиятда эдим. Улар буни тўғри қабул қилишди, чунки ёшим катта эди. Аммо ҳозир ортга назар солсам, улар ёмон иш қилмаганини ва ҳеч кимга озор бермаганликларини тушуняпман. Шунчаки бу менинг эски мактабдан олган сабоғим, менталитетим". 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика