

Уэйн Руни "Манчестер Юнайтед" сафига эндигина келиб қўшилган дамларини ёдга олди.
"Менга бўлган эътибор соат сайин ошиб борарди. Лекин бундай машҳурлик менга унчалик ҳам ёқмаган. Атрофимда дилдан гаплашиш учун одамлар етарли эди. Аммо мен ундай қилмасдим. Ўша вазиятда, эндигина 20дан ошганимда, мени фақатгина алкоголь қутқарарди. Мен деярли ҳушимни йўқотгунча ичардим.
Мен одамлар даврасида бўлишни истамасдим, сабаби ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Уларга панд бериб қўяётганимни сезардим, лекин буни қандай ўзгартиришни билмасдим".




