

Немис клуби ушбу мусобақа тарихида илк бор испан клубини мағлуб этиб, совринни ўзиники қилди. Аввалроқ Суперкубок баҳсида немис ва испан клублари 2 марта ўзаро тўқнашганди. Жумладан, 1992 йилда “Барселона” “Вердер”ни (1:1, 2:1) мағлуб этган бўлса, Каталония клуби 1997 йилда “Боруссия Д”ни (2:0, 1:1) таслим қилганди.



