УЕФА Суперкубоги. "Реал" - "Атлетико" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум қилинди

Mirjalol Normatov
2 авг 2018, 20:25
УЕФА Европа Суперкубоги доирасида "Реал" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқарадиган ҳакамлар номини маълум қилди.

Майдонда бош ҳакам сифатида польшалик Шимон Марчиняк ишлайди. Унга қанотлара Павель Соколницкий ва Томаш Листкевич ёрдам беради. Қўшимча ҳакамлар сифатида Павел Рачковский ва Томаш Мусял ишлайди. Захирадаги ҳакам - Радослав Сейка.

"Реал" - "Атлетико" учрашуви 15 август куни Таллинда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/uefa