UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  5 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  17 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  408 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

УЕФА миллатлар лигаси қандай мусобақа ўзи? Янгиликлар

УЕФА миллатлар лигаси қандай мусобақа ўзи?

Эртага, 6 сентябрь куни УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси старт олади.

Кўпчилик ўқувичларимизда битта савол пайдо бўлган: Бу қандай мусобақа ўзи?

Бу турнир Европадаги терма жамоаларнинг ўртоқлик учрашувлари ўрнини эгаллайди ва жамоаларга ўзига даража бўйича тенг бўлган рақиб билан ўйнаш имконини беради. Мусобақада Европанинг барча 55 жамоаси иштирок этади. Жамоалар ЖЧ-2018дан кейинги рейтингига қараб тўртта лигага (A, B, C, D) бўлинган.

А лигада Европанинг энг кучли 12та жамоаси иштирок этади. Кейинги 12та жамоа B лигада қатнашади, навбатдаги 15та жамоаси эса C лигада, қолган 16таси D лигада ўйнайди. Ҳар бир лигада 4тадан гуруҳ бўлади.

"А" лига
1-гуруҳ: Германия, Франция, Голландия.
2-гуруҳ: Бельгия, Швейцария, Исландия.
3-гуруҳ: Португалия, Италия, Польша.
4-гуруҳ: Испания, Англия, Хорватия.

"B" лига
1-гуруҳ:
Словакия, Украина, Чехия.
2-гуруҳ: Россия, Швеция, Туркия.
3-гуруҳ: Австрия, Босния ва Герцеговина, Шимолий Ирландия.
4-гуруҳ: Уэльс, Ирландия, Дания.

"C" лига
1-гуруҳ:
Шотландия, Албания, Исроил.
2-гуруҳ: Венгрия, Греция, Финляндия, Эстония.
3-гуруҳ: Словения, Норвегия, Болгария, Кипр.
4-гуруҳ: Руминия, Сербия, Черногория, Литва.

"D" лига
1-гуруҳ: 
Грузия, Латвия, Қозоғистон, Андорра.
2-гуруҳ: Беларусь, Люксембург, Молдова, Сан-Марино.
3-гуруҳ: Озарбайжон, Фарор ороллари, Мальта, Косово.
4-гуруҳ: Македония, Арманистон, Лихтенштейн, Гибралтар.

Ўйинлар 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида уйда ва меҳмонда бўлиб ўтади (ҳар бир терма жамоа гуруҳ сиғимига кўра 4 ёки 6та ўйин ўтказади).

А лигасидаги тўрт гуруҳ ғолиблари 2019 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган финал босқичига чиқишади. Мезбонларни УЕФА 2018 йилнинг декабрь ойида иштирокчилар орасидан танлаб олади. Финал босқичида ярим финал баҳсларида ғолиб бўлган икки жамоа финалда ўйнайди. Мағлублар 3-ўрин учун баҳсда иштирок этишади. УЕФА Миллатлар лигаси биринчи ғолиби 2019 йилнинг 9 июнь куни маълум бўлади. B, C ва D гуруҳи ғолиблари юқори лигага кўтариш учун учрашувлар ўтказишади. A, B ва C лига гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар битта паст лигага тушишади.

УЕФА Миллатлар лигаси ўйинлари қачон бўлиб ўтади?

1-тур: 6-8 сентябрь 2018 йил
2-тур: 9-11 сентябрь 2018 йил
3-тур: 11-13 октябрь 2018 йил
4-тур: 14-16 октябрь 2018 йил
5-тур: 15-17 ноябрь 2018 йил
6-тур: 18-20 ноябрь 2018 йил


УЕФА Миллатлар лигасининг сентябрь ойидаги ўйинлари рўйхати

"А" лига
6 сентябрь

Германия - Франция

7 сентябрь
Италия - Польша

8 сентябрь
Швейцария - Исландия
Англия - Испания

9 сентябрь
Франция - Голландия

10 сентябрь

Порутгалия - Италия

11 сентябрь
Исландия - Бельгия
Испания - Хорватия



"B" лига
6 сентябрь

Чехия - Украина
Уэльс - Ирландия

7 сентябрь
Туркия - Россия

8 сентябрь
Шимолий Ирландия - Босния ва Герцеговина

9 сентябрь

Украина - Словакия
Дания - Уэльс

10 сентябрь
Швеция - Туркия

11 сентябрь
Босния ва Герцеговина - Австрия



"C" лига
6 сентябрь

Словения - Болгария
Норвегия - Кипр

7 сентябрь
Литва - Сербия
Руминия - Черногория
Албания - Исроил

8 сентябрь
Финландия - Венгрия
Эстония - Греция

10 сентябрь
Шотландия - Албания



"D" лига
6 сентябрь

Қозоғистон - Грузия
Латвия - Андорра
Арманистон - Лихтенштейн
Гибралтар - Македония

7 сентябрь
Озарбайжон - Косово
Фарер ороллари - Мальта

8 сентябрь

Беларусь - Сан-Марино
Люксембург - Молдова



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика