

Мукофот учун "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне, форвард Роберт Левандовски ва дарвозабон Мануэль Нойер (иккиси ҳам - "Бавария") даъвогарлик қилмоқда.
Ғолиб 1 октябрь куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилганда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида "Бавария" (финалда ПСЖ 1:0 ҳисобида мағлуб этилган) ғолиб бўлган эди.



