УЕФА Италия - АҚШ ўйинида VAR тизимини синаб кўради

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2018, 16:43
УЕФА 20 октябрь куни Генкда бўладиган Италия ҳамда АҚШ ўртасидаги ўртоқлик учрашувида видеоассистент тизими (VAR)ни синовдан ўтказади.

Сентябрь ойида УЕФА ижро қўмитаси 2019/20 мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигасида фойдаланиш борасида қарор қабул қилган эди. Ушбу турнирдан сўнг тизим Евро-2020, Европа лигаси ва Миллатлар лигаси финал босқичларида қўлланилади. Ташкилот бу тизимни фойдаланишга топширишдан аввал бир нечта ўйинда VARни синаб кўради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA