

Хабарларга кўра, УЕФА Евро мезбонлари сонини камайтириши мумкин. Қитъа мусобақасини коронавирус эпидемиясидан сўнг ҳамма мезбонлар ҳам қабул қилишга тайёр бўлмаслиги айтилмоқда.
Таъкидланишича, Италия ва Испания Евро ўйинларини ўтказишдан бош тортиши мумкин. COVID-19'дан айнан ушбу ҳудудлар энг кўп зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 ўйинлари коронавирус сабабли кейинги йил, яъни 2021 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган.



