УЕФА "Аякс"нинг ҳисобга олинмаган голи борасида тушунтириш берди

Aslanov Jasurbek
14 фев 2019, 18:17
УЕФА "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфиконинг "Реал"га қарши баҳсда ҳисобланмаган голи ҳақида расмий баёнот берди.

"38-дақиқада Тальяфико томонидан урилган гол видеолавҳа кўрилганидан сўнг бекор қилинди. Ҳакам Тальяфиконинг жамоадоши Душан Тадич офсайдда туриб, дарвозабонга тўп учун ўйнашда ҳалақит берганини кўрди.

Ҳаммаси VAR протоколи асосида амалга оширилди, голни бекор қилиш қарори тўғри эди" - дейилади баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›