УЕФА 2018/19 мавсумдан қўшимча вақтда тўртинчи ўзгаришга рухсат берди

Aslanov Jasurbek
27 мар 2018, 15:24
УЕФА келаси мавсумдан кучга кирувчи Чемпилонлар лигаси ва Европа лигаси регламентидаги ўзгаришларни тасдиқлади.

Ушбу ўзгаришлар Братислава ва Цюрихда ўтган йиғилашларда муҳокама қилинган эди ва улар 2018/19 мавсумдан кучга киради.

Бу ўзгаришлар Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва УЕФА Суперкубогида қўлланилади:

- 2018/19 мавсумдан бошлаб плей-офф ўйинларининг қўшимча вақтида тўртинчи ўзгартириш амалга ошириш мумкин;

- Чемпионлар лигаси финали, Европа лигаси финали ва УЕФА Суперкубоги учун баҳс қайдномасига 23 нафар футболчини киритиш мумкин. Аввал бу таркиб 18 ўйинчи билан чекланар эди. Шундай қилиб, захира ўриндиғида олдингидек 7 эмас, 12 нафар захира футболчиси ўтира олади.

- Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси гуруҳ босқичидан сўнг, клуб тақиқи бўлмаган 3 нафар футболчини қайдномага киритиши мумкин.

- 2018/19 мавсумдан бошлаб Европа лигасида (ёки УЕФА Кубогида) кетма-кет уч марта ёки умумий ҳисоблаганда беш марта ғолиб чиққан жамоа футболкасида махсус белги бўлади. Ушбу турнирда 5 марта ғалабага эришган "Севилья" келаси мавсум еврокубокда иштирок этса, шундай белги билан ўйнаши мумкин. Бундай анъана Чемпионлар лигасида мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA