UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  0 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  6 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  0 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  3 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  2 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  6 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  4 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  23

Уддалаб бўлмас "миссия" Янгиликлар

Уддалаб бўлмас "миссия"

Еврофутболнинг яна бир мавсуми ниҳоялаб боряпти.

"Жўжани санаш" вақти келган топ-лигаларда мусобақада қолиш, совринли ўринлар ва халқаро майдон чипталари учун кураш тобора авж оляпти. Жумладан, А Серияда ҳам. Италия чемпионатининг якунига қадар 4 тур қолди. Гарчи чемпион номига аллақачон ойдинлик киритилган бўлса ҳам, кумуш медалнинг ўзи учун ҳамон 5 жамоа ("Наполи", "Аталанта", "Ювентус", "Милан", "Лацио") курашни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, мавсум аввалида "кесакдан олов чиқарган" Стефано Пиолининг "россонерилар"и 2-даврага келиб "пуф этиб ўчиб қолди". Йил бошида Милан осмонидаги булутлар тарқагани, "қизил-қоралар" ниҳоят "Ювентус"нинг Апеннин ярим оролидаги гегемонлигига барҳам бериши тахмин қилинаётган эди. Бироқ, айни пайтга келиб ойдинлашдики, булутлар шаҳарнинг фақат кўк томонини тарк этган экан. Қизил томон эса осмон мусаффолашишини яна бир мунча кутишга мажбур бўляпти.

Анча муддат А Серия карвонига бошчилик қилган "россонерилар" айни дақиқада турнир жадвалида 5-бўлиб туришибди. "Милан" қолган 4 турда 100% лик натижа қайд эта олса, мавсумни 2-ўринда; уларнинг бирида қоқилса, 6-ўринда якунлаши мумкин. Рақиблар эса анча жиддий: "Ювентус", "Торино", "Кальяри" ва "Аталанта".

Бир пайтлар Европа майдонларини титратган "Милан" 2013 йилдан Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифасини уддалай билмаяпти. Пиолига қадар бунга 7 нафар мураббий ҳаракат қилиб кўрди (Зеедорф, Инзаги, Михайлович, Брокки, Монтелла, Гаттузо, Жампаоло), аммо бу вазифа ҳамон уддаланмади. "Россонерилар" "уддаланмади" феълидаги бўлишсизлик шаклини олиб ташлашни истаса, 1-навбатда бугун Андреа Пирлонинг "Юве"сини тор-мор этиши керак. Бироқ...

... Стефано Пиолининг "Ювентус"га қарши ўз ҳикояси бор. Бу ҳикояда энг кўп ишлатилган сўз эса юқорида айтганимиз — уддаланмади. Туринликлар қаршисида унинг тиззаларига қалтироқ киради. Италиялик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "кекса синьора" билан 22 бор тўқнаш келган ва уларнинг фақат 1 тасида ғалаба қозонган. Шу туфайли Пиоли бугун "Миссия невыполнима" филмида Том Круз жонлантирган қаҳрамонга айланиб, "миссия"ни уддалаши керак. Акс ҳолда, "қизил-қоралар" келаси мавсумни ҳам ЕЧЛсиз ўтказиб юборишади.

Ювентус

Серия А . 35-тур

10/05/2021, 00:45

3
:
0
Тугади

Милан

Браим Диас - 45', Анте Ребич - 78', Фикайо Томори - 82'

Стадион: 0 томошабин

Бош ҳакам: Паоло Валери

45'
90'
53'  Федерико Кьеза
57'  Джорджо Кьеллини
67'  Родриго Бентанкур (Деян Кулусевски)
79'  Федерико Кьеза (Пауло Дибала)
45'  Браим Диас
58'  Франк Кессье
59'  Браим Диас
66'  Златан Ибрагимович (Анте Ребич)
70'  Браим Диас (Раде Крунич)
76'  Алексис Салемакерс
78'  Анте Ребич
78'  Исмаэль Беннасер
82'  Исмаэль Беннасер (Суалио Мейте)
82'  Алексис Салемакерс (Диогу Дало)
82'  Фикайо Томори
82'  Хакан Чалханоглу

Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика