UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  2 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  90 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

Убайдулло Набиев: «Динамо» олий лига сари яна бир муҳим қадамни ташлади» Янгиликлар

Убайдулло Набиев: «Динамо» олий лига сари яна бир муҳим қадамни ташлади»

«Пахтакор-2» - «Динамо» (0:2) учрашувидан кейин самарқандликлар ҳимоячиси Убайдулло Набиевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

«Кутганимиздек ўйин анча оғир бўлди. Рақиб жамоа таркиби ёш бўлишига қарамай, жиддий қаршилик кўрсатишди» - дея гап бошлади «Динамо» футболчиси.

- «Пахтакор-2» ўтган турда «Зомин» устидан 6:2 ҳисобида зафар қучганлиги бу жамоанинг кучини билдириб турарди. Олдинги мавсумларда ҳам айнан «Пахтакор-2» фаворит жамоаларни мағлуб эта олган. Бугун биринчи бўлим ҳисоб очилмади, танаффусдан кейин мураббийларимиз бизга хато ва камчиликларимизни айтишди. Иккинчи бўлимдан ўз ўйинимизни кўрсатиб, рақибни енгишга эришдик. Асосийси, «Динамо» Олий Лига сари яна бир муҳим қадамни ташлади.

- Убайдулло, олдинги йилларда сизни майдонда ҳужумчи ёки яримҳимоячи сифатида кўрардик. Ҳозирда эса ҳимоячи сифатида тўп сураяпсиз. Ўзингизга қайси чизиқда тўп суриш нисбатан яхши?


- Чиндан ҳам дастлаб ҳужумчи ва яримҳимоячи сифатида тўп сурардим. Мураббийимиз Учқун ака Қобилов мени ҳимоячи сифатида кашф этган. Олдинроқ ўнг қанот ҳимоячиси сифатида тўп сурардим. Ҳозирда эса марказий ҳимоячиман. Айнан мана шу чизиқда тўп суриш ўзимга ҳам ёқаяпти.

- Навбатдаги турда «Динамо» «Орол»га қарши тўп суради. Нукус клуби сўнгги иккита ўйинда 7 тадан гол уриб, ғалабага эришмоқда…


- Чиндан ҳам бу жамоага қарши ўйин ҳам осон бўлмайди. Биринчи даврада ҳам «Динамо» сафарда «Орол»ни қийинчилик билан мағлуб этган. Биласизми, «Орол» кўпроқ уй жамоаси саналади. Сунъий қопламали майдонда уларга қарши тўп суриш ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдиради. Ўйлайманки, уларга қарши яхши тайёргарлик кўриб, Самарқандда мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Чунки ҳозирда хато қилишга хақимиз йўқ.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика