

Эртага, 12 январь куни Дохадаги "Four Seasons" меҳмонхонасида "B" ва "C" гуруҳида иштирок этувчи жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Дастлаб маҳаллий вақт билан соат 11:30да "C" гуруҳи жамоалари бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб беришади.
12:00дан бошлаб (Тошкентда 14:00 бўлади) Ўзбекистон ўрин олган "C" гуруҳи устозлари матбуот анжуманида қатнашишади. Унда Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам қатнашади.



