U23. Осиё Чемпионати. "B" гуруҳида Покистон яна мағлубиятга учради

Aziz Tukhtamuradov
18 май 2015, 21:50
Хабарингиз бор, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати учун саралаш мусобақасининг "B" гуруҳида ўйинлар давом этмоқда.

Гуруҳда иккинчи турнинг дастлабки ўйинида қувайтлик футболчилар покистонлик тенгдошларини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, уч очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Покистон U23 - Қувайт U23 0:2 

Бироздан сўнг гуруҳдаги иккинчи ўйин Қирғизистон ва Иордания терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Ушбу гуруҳнинг биринчи турида қуйидаги натижалар қайд этилган эди:

Иордания U23 - Покистон U23 5:0

Қувайт U23 - Қирғизистон U23 0:0


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia