U-23 Осиё Кубогининг ёрқин юлдузлари. Рўйхатда ўзбекистонлик футболчи ҳам бор
01 июн 2022 11:14
Янгиликлар
U-23 Осиё Кубогининг ёрқин юлдузлари. Рўйхатда ўзбекистонлик футболчи ҳам бор
Бундай турнирлар ёш футболчиларга ўзини кўрсатиш учун ажойиб имкониятдир. Шундай қилиб, "Championat.asia" жамоалар таркибларини ўрганиб чиқди ва U-23 Осиё Кубогида кузатиб бориш лозим бўлган футболчилар рўйхатини тузди. Уларнинг барчаси мусобақадан сўнг юқори даражага кўтарилиши мумкин.
Хон Хён Сок, Жанубий Корея
22 ёш, ЛАСК (Австрия)
Хон Хён Сок – Европада тўп тепадиган кам сонли футболчилардан бири. У футбол сир-асрорларини ўз мамлакатида ўрганган, шундан кейин Германия томон йўл олган. Сок охирги 2 йилдан бери Австрияда ўйнамоқда.
Кореялик ўйинчи майдон марказида, "box-to-box" позициясида ҳаракатланади. У жуда ҳаракатчан бўлиб, ҳужумни ҳам тез-тез қўллаб-қувватлайди. У ушбу мавсумда ЛАСК учун 40 та ўйинда қатнашган (улардан 12 таси Конференциялар Лигасида). Сок мазкур баҳсларда 1 та гол урган ҳамда 8 марта шерикларини голли пас билан таъминлаган. ВИДЕО
Ли Кан Ин, Жанубий Корея
21 ёш, "Мальорка" (Испания)
Эҳтимол, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогида иштирок этувчи энг юлдуз футболчи. Ли Кан Ин футбол мухлисларига, биринчи навбатда, Испания футболи ихлосманжларига яхши таниш. Кореялик футболчи мана бир неча йилдирки, Ла Лигада тўп тепмоқда: аввалига "Валенсия"да, эндиликда "Мальорка"да.
Transfermarkt 2020 йилнинг октябрь ойида Ли Кан Инни 20 миллион еврога баҳолаган эди. Ҳозир унинг нархи 8 миллион еврони ташкил этади. Ваҳоланки, у бўлажак турнирнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Ли Кан Ин миллий терма жамоа сафида олтита ўйин ўтказган. Ўтган мавсумда у "Мальорка" таркибида 34 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган. ВИДЕО
Даики Мацуока, Япония
20 ёш, "Шимизу С-Палс" (Япония)
Ёш бўлишига қарамай, Мацуока аллақачон Япониянинг биринчи жамоасидан чақирув олган – аммо у ҳали жамоада дебют қилганича йўқ. Даики таянч ярим ҳимоясида ўйнайди ва майдонни кўра олиш қобилияти билан бошқалардан ажралиб туради, у ажойиб "биринчи пас"га эга. Қолаверса, Мацуока тўпни олиб қўйиш ва тўпни қабул қилишда яхши.
Даики ўтган йили ўз клуби "Шимизу С-Палс"да бошланғич таркиб аъзоси эди. Бироқ бу йил Мацуока асосий таркибдан тушиб қолди. Бунга унинг январь ойи охирида олган жароҳати сабаб бўлган. Даики секин-аста оптимал формага қайтмоқда ва U-23 Осиё Кубоги у энг яхши ўйинини кўрсатиши учун яхши имкониятдир. ВИДЕО
Танават Суенгчиттавон, Таиланд
22 ёш, "Лестер Сити" (Англия)
Таиландда туғилган Суенгчиттавон эрта ёшида онаси билан Францияга кўчиб ўтган. Танават худди шу жойда – "Нанси" академиясида футбол таълимини олди. У ҳатто Франция ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнаган, у ерда Орельен Тчуамени ва Амин Гуири каби футболчилар билан йўллари кесишган.
Суенгчиттавон 2020 йил сентябрда "Лестер Сити"га ўтди. Гарчи бир неча марта қайдномага кирган бўлса ҳам, биринчи жамоа учун ҳали бирорта ўйин ўтказмади. Позициясига келсак, Танават – ҳужумкор ярим ҳимоячи. У Таиланд терма жамоасида 9 та ўйинда майдонга тушган. ВИДЕО
Ёсин Салмони, Эрон
20 ёш, "Сепахон" (Эрон)
Айни пайтда Эрон ОФКнинг энг кучли жамоаси бўлиб, ФИФА рейтингида 21-ўринни эгаллаб турибди. Шундай экан, Эрон олимпия терма жамоаси катта эҳтимол билан U-23 Осиё Кубогида ғолиблик учун курашади.
Жамоанинг асосий футболчиси Ёсин Салмони саналади. У яқинда ОЧЛда "Пахтакор"га қарши ўйнаган "Сепахон" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Салмони Эроннинг асосий жамоасига чақирилган, бироқ ҳали дебютини ўтказмаган. Ёсин ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. Унинг кучли томонлари – зарба бериш, майдонни кўриш ва дриблинг. ВИДЕО
Ҳусайн Норчаев, Ўзбекистон
20 ёш, "Насаф" (Ўзбекистон)
Норчаев – ҳозирда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш юлдузи. Ҳусайн “Насаф” етакчиларидан бири: жорий мавсумда унинг ҳисобида 16 та ўйин, 6 та гол ва 3 та голли узатма бор. Норчаев ОЧЛда ҳам учта сермаҳсул ҳаракатни амалга оширди.
Ҳусайн Ўзбекистон терма жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказди. Норчаев келажакда "иккинчи Шомуродов"га айланиб, Европага кетиши мумкин. U-23 Кубоги у ўзини кўрсатиши учун ўзига хос кўргазма, чунки бундай турнирларда ҳар доим Европа клубларидан скаутлар кўп бўлади. ВИДЕО
Николай Егоричев тайёрлади
Фикрлар