UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  4 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

U-23 Осиё чемпионатидаги 5 нафар яхши ўйинчимиз Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионатидаги 5 нафар яхши ўйинчимиз

Гуруҳдан ортга қайтишга мажбур бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам ўзини кўрсата олган футболчилар бўлди.

Келинг, фақат ёмонлик ҳақида эмас, келажакда ростан ҳам бизга ас қотиши мумкин бўлган беш нафар футболчиларга тўхталиб ўтамиз.

Афсуски, биз ҳамма футболчиларни ҳам майдонда кўра олмадик.

Акром Комилов ("Бунёдкор")
Диёр Туроповнинг жароҳатидан сўнггина ОТЖ сафига қўшилган Акром Комиловга аслида захира футболчиси сифатида қаралган эди. Лекин 1996 йилда таваллуд топган ҳимоячи ўзини асосий таркиб аъзоси эканлиги ва ундан катта ёшдаги футболчилар, ундан устун эмаслигини кўрсата олди. Бу футболчи шу кетигида биз учун Виталий Денисовнинг издоши бўлиши керак. Денисов учун 2018 йилги уруниш сўнггиси бўлиши мумкин. 2019 йилга келиб Акром 23 ёшда бўлади, айни гуллаган пайтида ҳам ўйини мана шундай кучли бўлишини истаб қоламиз.


Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор")
Бу футболчи бежизга Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлганлигини исботлай олди. Ярим ҳимоячи сифатида учта ўйинда иккита гол бу яхши натижа. Достон ҳам 1996 йилда таваллуд топган ва унинг ўрнида 1993/94 йилда туғилган бирон футболчи асосий таркибга кира олмагани ўзбек футболининг минуси бўлса, ёш футболчини порлаб чиқаётгани плюсидир. Бу футболчи, келажакда Турсунов ва Ҳасанов учун ажойиб "замена".



Жавоҳир Соҳибов
МТЖда Азиз Ҳайдаровнинг қора меҳнатини кўрмаймиз, "Пахтакор" ва ОТЖда ҳудди шу вазифани Жавоҳир Соҳибов бажаряпти. Бу футболчидан ҳам умидимиз катта, таянчни янада мустаҳкам ушлаши учун жисмоний ҳолатини ошириши керак. Ҳайдаровдан роппа-роса 10 ёш кичик фарғоналик футболчи бугунни ўзида унга рақобатчлик қилаётгани яхши ҳолат.



Тимур Ҳакимов ("Оқ-Тепа)
Бу футболчини бежизга Гейнрихга ўхшатишмайди. Уни сўкишса ҳам, уришса ҳам кулиб туради. Техникаси юқори эканлигини, ўзига берилган 10 дақиқа ичида исботлай олди. Балки у клубда яхши ҳаракат қилмас, аммо мазкур ёшдаги терма жамоа айнан уники эди. Урган голи ва кейинги дақиқалардаги "пас"лари шунчаки эмас, ўйлаб қилинган ҳаракатлар эди.



Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
"Замах"ни қойиллатадиган футболчи, ўзини 90 дақиқалик ўйинчи эканлигини исботлай олди. Унга мана шундай узоқ дақиқалар етишмади. Яман дарвозасига гол ургунига қадар, тўрт марта "обводящий удар"ни (айлантинма зарба) қўллади. Бешинчисида кирди, бешинчисигача эса рақибни бўш нуқтасини топа олди. Ироқ ва Жанубий Кореяни текшириб олиш учун унга вақт етмади.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика